platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 35 даражагача кўтарилиши кутилади

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. 

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 35 даражагача кўтарилиши кутилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 35 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда "Ўзгидромет" тақдим этган прогнозда айтилади.

​Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 24-27 даража атрофида, республика жанубида ва чўл ҳудудларида 29-32 даражагача бўлади.

​Дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат 25 апрел — шанба куни Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ва Фарғона водийсида баъзи жойларда, шунингдек, 26 апрель — якшанба куни Тошкент вилоятида айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шанба куни кундузи ҳаво 28-31 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 32-35 даражагача исийди.

​Якшанба куни кўпчилик вилоятлар бўйича ҳаво ҳарорати ушбу даражалар атрофида бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат 20-23 даражагача, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса 25-28 даражагача пасаяди.

​24-25 апрел кунлари шимолда ва чўл ҳудудларида, 26 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

​Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 25-27 даража бўлади.

​Шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучаяди. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 27-30 даража атрофида бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 14-17 даража бўлади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid