Осиё кубоги-2027 мусобақасига қачон қуръа ташланиши аниқ бўлди
Айни пайтда турнирда иштирок этадиган 24 терма жамоадан 23 тасининг номи аниқ. Бу жамоалар ичида Ўзбекистон ҳам бор.

2027 йилги Осиё кубоги мусобақасининг финал босқичига қуръа ташлаш санаси маълум бўлди.
Осиё футбол конфедерацияси 2027 йили Саудия Арабистони мезбонлигидаги Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими ҳақида маълумот берди. Унга кўра, маросим 2026 йил 9 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Айни пайтда турнирда иштирок этадиган 24 терма жамоадан 23 таси номи аниқ бўлиб улгурган. Финал босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирокчи терма жамоалар 6 гуруҳга бўлинади.
Маълумот учун, Осиё кубоги мусобақаси 2027 йилнинг 7 январидан 5 февралига қадар бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш маросимининг бошланиш вақти бўйича қўшимча маълумотлар ОФКнинг расмий саҳифаларида эълон қилинади.
