platina.uz
Жаҳон

Шимолий Корея электромагнит қурол синовини ўтказди

Электромагнит қуроллар ва углерод толали бомбалар КХДР ҳарбийлари учун "махсус ресурс" ҳисобланади. 

Шимолий Корея электромагнит қурол синовини ўтказди

Шимолий Корея электромагнит қурол синовини эълон қилди.

Шимолий Корея давлат ахборот агентлиги бу ҳафта янги қуролларни, жумладан, "Ҳвасонгпо-11 Ка" тактик баллистик ракетаси учун кластерли ўқ-дорилар ва электромагнит қурол тизимини синовдан ўтказганини хабар қилди.

Синовларни назорат қилган генерал Ким Чен Сикнинг сўзларига кўра, электромагнит қуроллар ва углерод толали бомбалар Шимолий Корея ҳарбийлари учун "махсус ресурс" ҳисобланади.

Аввалроқ Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўшма қўмитаси Шимолий Кореяда ракета учирилгани ҳақида хабар берган эди ва Японияда ҳам учирилган ракеталар қайд этилган.

Reuters хабар беришича, синовлар Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Жанубий Кореяни "душман давлат" деб таърифлагани ва Корея ярим оролидаги кескинликни юмшатиш умидлари пучга чиққани сабабли бўлиб ўтди.

Аввалроқ Ким Чен Ин ва унинг вориси масаласи деярли ҳал бўлгани хабар берилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid