"Кутилмаган ташриф": Зеленский Сурияга борди
Томонлар хавфсизлик масалари бўйича катта келишувга эришиши мумкинлиги қайд этилган.

Украина президенти Владимир Зеленский Суриянинг вақтинчалик Президенти Аҳмад аш-Шараа билан учрашди. Бу ҳақда Украина раҳбари Телеграм саҳифасида эълон қилди.
Мазкур ташриф Асад режими қулагандан кейин Украина раҳбарининг Сурияга илк ташрифидир.
"Биз хавфсизликни ошириш ва ривожланиш имкониятларини таъминлаш учун биргаликда ишлашга келишиб олдик", дейилади баёнотда.
Раҳбарлар минтақадаги вазият ва уни яхшилаш истиқболларини, шунингдек, Россия-Украина можаросини муҳокама қилишди.
Зеленский "ҳарбий ходимлар ва хавфсизлик бўйича тажриба алмашишга катта қизиқиш борлигини" қўшимча қилди. Зеленский ва ал-Шараа шунингдек, Украинанинг "озиқ-овқат маҳсулотларининг ишончли етказиб берувчиси" сифатидаги ролини муҳокама қилишди ва минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш имкониятларини муҳокама қилишди.
Таъкидлаш керакки, январ ойида аш-Шараа Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Россияга ташриф буюрганди.
