Абдуқодир Ҳусанов Криштиану Роналду билан таққосланди
Бу мавсумда футболчи 29 та ўйинда майдонга тушди ва март ойида "Сити"нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

"Манчестер Сити" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов португалиялик юлдуз Криштиану Роналду билан таққосланди.
"Абдуқодир Ҳусанов - Криштиану Роналдунинг ўзбекча эквиваленти.
Пойтахт Тошкентда ҳамма Ҳусановнинг кимлигини билади.
Унинг юзи улкан реклама тахталарида акс этган ва шахсий ҳаётидаги муҳим воқеалар миллий янгиликларга айланади.
Мамлакатнинг Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятга бўлган бутун умидлари 22 ёшли "Манчестер Сити" марказий ҳимоячисининг елкасида", деб ёзади The Athletic.
Ҳусанов 2025 йил январ ойида "Манчестер Сити"га қўшилди: инглиз клуби уни Франциянинг "Ланс" клубидан 40 миллион еврога сотиб олди.
Бу мавсумда ўзбекистонлик барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушди ва март ойида "Сити"нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Ҳусанов Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби тарбияланувчиси саналади.
