Эскроу тизими бўйича комиссиялар ҳақида маълумот берилди
Кўчмас мулк бўйича комиссия базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан ошмайди (206 000 сўмгача).

Марказий банк 1 апрелдан бошлаб эскроу тизими орқали амалга ошириладиган битимлар бўйича хизматлар учун комиссиялар ҳақида ахборот берди. Жумладан:
Кўчмас мулк бўйича: комиссия базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан ошмайди (яъни 206 000 сўмгача).
Автотранспорт воситалари бўйича: комиссия базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизидан ошмайди (яъни 103 000 сўмгача).
Муҳим жиҳат: агар харидор ва сотувчига битта банкда хизмат кўрсатиладиган бўлса — комиссия фақат бир марта олинади.
Агар улар турли банкларда бўлса — ҳар бир банк комиссиянинг ярмидан ошмаган қисмини олади.
Агар битим амалга ошмаса ёки бекор қилинса — эскроу ҳисобварағидаги маблағ харидорга қайтарилади.
Муҳим: Ушбу белгиланган максимал комиссиялар фақат давлат улуши мавжуд тижорат банкларида амал қилади.
Бошқа тижорат банкларида эса комиссия миқдори банкнинг ички тариф сиёсатига мувофиқ белгиланади.
