platina.uz
Жаҳон

Мексикада наркобаронни қўлга олиш чоғида 14 киши ҳалок бўлди

Картел етакчиси Немесио Осегуэра Сервантесни ўзи ҳам яраланиб, вафот этган. АҚШ унинг учун 15 миллион доллар мукофот пули ваъда қилган эди. 

Мексикада наркобаронни қўлга олиш чоғида 14 киши ҳалок бўлди

Мексикада машҳур наркабарон ўлдирилди, ушбу жараён қонли якуланди.

Accosiated Press (AP) агентлиги хабар беришича, Мексикада Халиско янги авлод картели етакчиси Немесио Осегуэра Сервантесни қўлга олиш операцияси пайтидаги тўқнашувлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди.

Қурбонлар орасида Мексика миллий гвардиясининг етти аъзоси ҳам бор. Ўлим ҳолатлари Халиско, Мичоаcан ва Гуанажуато штатларида қайд этилган.

Қўшма Штатлар Мексика ҳарбийларига гиёҳванд моддалар картели етакчисини қўлга олиш операциясида ёрдам берди.

Мексика Мудофаа вазирлиги аввал операция Осегуэрани қўлга олишга қаратилганини айтган эди, аммо ҳарбийлар охир-оқибат Халиско пойтахти Гвадалахара жануби-ғарбида картел аъзолари билан отишма бошладилар. Ярадор Осегуэрани Мехико шаҳрига ҳаво орқали олиб ўтишга уриниш бўлди, аммо у парвоз пайтида вафот этди.

Картел аъзолари йўлларни тўсиб, транспорт воситаларини ёқиб юбориш билан жавоб беришди. Мексиканинг иккинчи йирик шаҳри Гвадалахара бир кун олдин амалда тўсиб қўйилди. Шунингдек, америкалик нафақахўрлар учун машҳур жой бўлган Пуэрто Валларта курорт шаҳарчасида ҳам ўт қўйиш ҳолати қайд этилган.

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум фуқароларни хотиржам бўлишга чақирди. Расмийлар 20 штатда картел аъзолари томонидан ўрнатилган 250 та тўсиқнинг аксариятини олиб ташлаганликларини хабар қилишди.

Оқ Уй вакили Керолин Левитт, ўз навбатида, Қўшма Штатлар Осегуэрани қўлга олишга имкон берган разведка маълумотларини тақдим этганини айтди. АҚШ маъмурияти илгари Халисcо Янги Авлод Картелини хорижий террористик ташкилот деб эълон қилган эди. Давлат департаменти гиёҳванд моддалар сотувчисини қўлга олишга олиб келган маълумот учун 15 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

AP 2009 йилда ташкил этилганидан кейин бу картел Мексикадаги энг кучли ва энг тез ривожланаётган жиноий ташкилотлардан бири ҳисобланганини эслатади. Картел Қўшма Штатларга катта миқдорда фентанил, кокаин, героин ва метамфетамин ташиган. Шунингдек, у ҳарбийларга ҳужумлар уюштирди ва мамлакатда миналар ва дронлар ташлаган портловчи моддалардан фойдаланган биринчи жиноий гуруҳга айланди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid