Беларус бош вазири Ўзбекистонга келади
Икки кунлик ташриф доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ва бир нечта ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф режалаштирилган.

Беларус бош вазири Ўзбекистонга келади.
Александр Турчи Беларус ҳукумати делегациясига бошчилик қилади.
Ҳукумат матбуот хизмати хабар беришича, 24 феврал куни Тошкентда Ўзбекистон-Беларус Бизнес Кенгаши ва Ўзбекистон-Беларус Бизнес Форумининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Икки кунлик ташриф доирасида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ва бир нечта ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриш режалаштирилган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади, деб хабар беради БЕЛТА.
