platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистоннинг давлат қарзи салкам 47 млрд долларга етди

Ташқи қарзларнинг 22,3 доллари ёки 56 фоизи халқаро молия институтлари томонидан берилган. Энг кўп Жаҳон банки кредит ажратган. 

Ўзбекистоннинг давлат қарзи салкам 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи салкам 47 млрд долларга етди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

2025 йил якунига келиб Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи (ташқи ва ички) 46,85 млрд долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг 31,9 фоизига тенг.

Давлат қарзининг асосий қисми — 39,82 млрд доллари ёки 85 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади. Ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати эса 27,1 фоизни ташкил этади.

Ташқи қарзнинг 83 фоизи хорижий валютада расмийлаштирилган; 40 фоизи ўзгарувчан фоиз ставкаларига эга; қарзнинг катта қисми узоқ муддатли, қисқа муддатли мажбуриятлар деярли мавжуд эмас.

Давлат қарзининг қолган қисми — 7,03 млрд доллари ёки 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади. Ички қарзнинг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га нисбати эса 4,8 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистонга ташқи қарзларнинг 22,3 доллари ёки 56 фоизи халқаро молия институтлари томонидан берилган. Улар орасида Жаҳон банки энг кўп кредит ажратган — 8,95 миллиард доллар. Шу билан бирга, Осиё тараққиёт банки (8,35 миллиард доллар) йирик қарз берувчилардан бўлган.

Транспорт ва транспорт инфратузилмасига уч миллиард доллар, қишлоқ ва сув хўжалигига 3,3 миллиард доллар ишлатилган. Яна уй-жой коммунал хўжалигига 3,2 миллиард доллар ажратилган.

Соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация технологиялари ҳамда бошқа секторларга 3,5 миллиард доллар йўналтирилган. Кимё саноатига 662 миллион доллар, тадбиркорлик фаолияти ва саноат ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга 612 миллион доллар кетган.

Эслатма: Ўзбекистон қонунчилигига кўра, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 60 фоиздан ошиб кетмаслиги керак. Ҳозирги 32 фоиз атрофидаги кўрсаткич хавфсиз даража деб ҳисобланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid