platina.uz
Жамият

"Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони таъсис этилди

Кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин. 

"Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони таъсис этилди

"Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда 19 феврал куни Вазирлар маҳкамасининг қарори эълон қилинди.

Кўкрак нишони билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида фаол фуқаролик позициясини намоён этиб келаётган, мамлакат тараққиёти учун куч-ғайрати, замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён этаётган, давлатнинг халқаро миқёсдаги нуфузини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида илғор ташаббуслари, ватанпарварлиги, фидойилиги ва намунали фаолияти билан ажралиб турган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Кўкрак нишони билан тақдирланадиган номзодлар рўйхатини шакллантириш, тақдим этиш ва кўриб чиқиш масалаларини ташкил этиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ишчи орган вазифасини бажаради.

Ваколатли органлар, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идоралар кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тақдимномани ҳар йили 1 мартга қадар вазирликка киритади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid