platina.uz
Жамият

Кўплаб давлатларда Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари ҳижрий 1447 йил Рамазон ойи ҳилоли кўринмаганини маълум қилди.

Кўплаб давлатларда Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Бугун, 17 феврал куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари ҳижрий 1447 йил Рамазон ойи ҳилоли кўринмаганини маълум қилди.

Шунингдек, Фанлар академияси Астрономия институтининг тақдим этган маълумоти ҳам мазкур кузатишларни тасдиқлади. Шу боис, жорий йил 18 феврал куни ҳижрий 1447 йил Шаъбон ойининг ўттизинчи куни, Рамазон ойининг биринчи куни эса шу йилнинг 19 феврал кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Қуйидаги аксар мусулмон мамлакатлари ҳам Рамазон ойининг биринчи кунини шу йилнинг 19 феврал куни деб эълон қилди:

  • Миср Араб Республикаси
  • Иордания
  • Сурия
  • Ироқ
  • Эрон
  • Туркия
  • Қозоғистон
  • Қирғизистон
  • Тожикистон
  • Туркманистон
  • Озарбайжон
  • Индонезия
  • Бруней
  • Уммон
  • Сингапур
  • Австралия
  • Япония
  • Покистон
  • Ҳиндистон
  • Малайзия
  • Жанубий Корея

Бундан ташқари, Европа фатво ва тадқиқотлар кенгаши жорий йил 19 феврал кунини Рамазон ойининг биринчи куни деб эълон қилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid