Рамазон ойи 19 февралдан бошланади
Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинган.

2026 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 19 феврал кунига тўғри келади.
Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди, дейилади президентнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорида.
“Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида:
- кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
- маҳаллаларни ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, адолат ва тарбия масканига айлантириш;
- ер, сув, ҳаво ва табиий муҳитни асраш, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонларни обод этиш;
- Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларни исрофгарчиликка йўл қўймасдан, ихчам, мазмунли ва тежамкорлик асосида ўтказишга алоҳида эътибор берилиши кўзда тутилган.
