Дилшодбек Мусабеков вафот этди
У "Дизайн" жамоасидаги чиқишлари билан машҳур бўлганди.

"Дизайн" жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди. Бу ҳақда актёр ва қизиқчи Отабек Мирзахолов Instagram саҳифасида хабар берди.
Дилшодбек Мусабеков Андижон вилоятида туғилган.
У кино ва юмористик гуруҳдаги комик чиқишлари билан кенг омма ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган. Шунингдек у "Жайдари зарба", "Лаббай раис" каби бир қатор ўзбек фильмларида рол ижро этган.
