Канададаги ўрта мактабда отишма: 10 киши ҳалок бўлди
Отишма содир этган ҳужумчи ўз жонига қасд қилган. Ҳалок бўлганлардан ташқари, камида 25 киши жароҳат олди.

Канаданинг Британия Колумбияси округидаги Тумблер Ридж ўрта мактабида отишма содир бўлди.
Оқибатда ўн киши ҳалок бўлди. Гумон қилинаётган ҳужумчининг жасади ҳам воқеа жойида топилди.
CBC News полицияга таяниб хабар беришича, ҳалок бўлганлардан олти нафари мактаб биноси ичида, яна бири шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган. Икки жабрланувчи яқин атрофдаги уйда ҳушсиз ҳолда топилган; полиция уларнинг ўлими мактабдаги воқеа билан боғлиқ деб ҳисоблайди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумчи ўз жонига қасд қилган. Ҳалок бўлганлардан ташқари, камида 25 киши жароҳат олган, улардан иккитаси оғир аҳволда ва шифохонага ётқизилган. Мактабдаги қолган барча ўқувчилар ва ходимлар эвакуация қилинган.
Канада Бош вазири Марк Карни ҳодисадан сўнг Мюнхен хавфсизлик форумига ташрифини қолдирди, деб хабар берди унинг идораси.
"Британия Колумбиясидан келган фожиали хабар туфайли Бош вазир мамлакатдан ташқарига режалаштирилган сафарини вақтинча тўхтатмоқда", деб хабар берди AFP идорага асосланиб.