platina.uz
Жамият

Туркий давлатлар Фатво ҳайъати Рамазон бўйича қарорни эълон қилди

2026 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 19 феврал, пайшанбага тўғри келиши кутилади. 

Туркий давлатлар Фатво ҳайъати Рамазон бўйича қарорни эълон қилди

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралда бошланиши кутилмоқда.

Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ҳузуридаги Фатво ҳайъати 2026 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 19 феврал, пайшанбага, Рамазон ҳайити эса 20 март, жума кунига тўғри келади, деган қарор қилди.

Қарор Самарқандда бўлиб ўтган Фатво ҳайъати йиғилишида қабул қилинди. Унда туркий давлатлар мусулмон жамоаларининг бирлигини мустаҳкамлаш ҳамда диний амалларни илмий асослар билан уйғунлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Маълумот учун, йиғилишда Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ҳамда кузатувчи давлатлар — Туркманистон ва Венгрия вакиллари иштирок этди.

Аввалроқ Қозоғистонда рамазон қачон бошланиши айтилганди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid