Таниқли ёзувчи ва таржимон Бобохон Муҳаммад Шариф вафот этди
У жаҳон адабиёти намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш билан кенг шуғулланган.

Таниқли ёзувчи ва таржимон Бобохон Муҳаммад Шариф вафот этди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Марҳум 6 феврал куни соат 11:40да Қибрай тумани Янги арғин махалласи Ёзувчилар кўчаси 7-уйдан олиб чиқилади.
Жаноза Қорасув 1-даҳаси Гулсара кўчасидаги Мулла Холмирза масжидида жума намозидан кейин ўқилади. Ижодкорнинг ҳоки Ялонғоч ота қабристонига қўйилади.
Бобохон Муҳаммад Шариф бадиий адабиёт, хусусан, жаҳон адабиёти намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш билан шуғулланиб келган.