Саида Мирзиёева Қозоғистон сенати раиси билан учрашди
Парламентлараро мулоқотлар, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилган.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев билан учрашув ўтказди
Саида Мирзиёевага кўра, суҳбат самимий ва дўстона руҳда ўтган.
"Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдик. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Парламентлараро мулоқотлар, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш истиқболлари ҳақида суҳбатлашиб олдик", дейилади хабарда.
"Мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонаман", дея хулоса қилади Президент Администрацияси раҳбари.