platina.uz
Жамият

Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент номи берилди

Покистон пойтахтидаги янгидан барпо этиладиган боққа Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини бериш маросими ҳам бўлиб ўтди. 

Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент номи берилди

Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент ва янгидан барпо этиладиган боққа Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирларнинг навбатдагиси Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент ва янгидан барпо этиладиган боққа Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини бериш маросими бўлди.

Бош вазир Шаҳбоз Шариф ушбу қарор икки мамлакат ўртасидаги яқин тарихий ва маданий алоқаларни акс эттириши ҳамда Ўзбекистон – Покистон кўп қиррали шериклик муносабатларининг стратегик даражасини яна бир бор тасдиқлашини таъкидлади.

Тошкент кўчаси ва буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган янги боғ халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашга бўлган ўзаро интилиш қатъий эканининг яққол рамзига айланиши алоҳида таъкидланди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid