platina.uz
Жамият

"Тайсон" лақабли шахс бошқарган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Гуруҳ аъзолари фуқароларни ўлдириб кетиш билан қўрқитиб, қўрқув ва беқарорлик муҳитини юзага келтирган. 

"Тайсон" лақабли шахс бошқарган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жиззахда “Тайсон” лақабли шахс бошчилигидаги жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Вилоят ИИБ, ДХХ каби тузилмалар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Жиззах вилоятида “Тайсон” лақабли шахс бошчилигида кўча безорилиги ва таҳдидлар билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Жиноий гуруҳни 1986 ййилда туғилган шахс бошқарган.

Маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари фуқароларни ўлдириб кетиш билан қўрқитиб, маҳаллада қўрқув ва беқарорлик муҳитини юзага келтирган.

Жумладан, улар 1993 йилда туғилган маҳалладошини уриб, жароҳат етказишган. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси билан иш қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинди.

Ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда ҳайдовчилардан ноқонуний пул ундириб келган жиноий гуруҳ аниқланганди.

"Бичок" лақабли шахс ва унинг шериклари Damas ҳайдовчисини уриб, калитни тортиб олишган, ундан 810 доллар маблағ ундиришган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid