platina.uz
Жамият

Андижонда Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори ушланди

У фуқарони ишга киритиб қўйиш эвазига 1800 АҚШ доллари талаб қилган. 

Андижонда Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори ушланди

Андижонда Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори қўлга олинди.

Андижон вилояти Балиқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кирган. У мансабдор танишлари орқали унинг қариндошини мазкур соҳага ишга киритиб қўйиш эвазига 1800 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор сўралган пул маблағини тумандаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Хоразмда зўравон жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилганди.

Шунингдек, Денов шаҳрида эса хорижлик шахсни тутқинликда ушлаб турган фуқаро аниқланди

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid