platina.uz
Жамият

Тўққиз нафар солиқ амалдори ишдан олинди

Улар зиммасига юклатилган хизмат вазифаларини етарли даражада бажармаган, иш фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган. 

Тўққиз нафар солиқ амалдори ишдан олинди

Тўққиз нафар солиқ амалдори ишдан олинди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар берди.

Солиқ қўмитасида марказий аппарат ва ҳудудий солиқ идоралари, тизим таркибидаги ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Танқидий таҳлил тарзида ўтган йиғилишда давлат солиқ хизмати органларининг 2025 йилдаги фаолияти натижалари сарҳисоб қилиниб, 2026 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш аввалида Солиқ қўмитаси раиси Ф.Пулатов 2025 йил учун белгиланган прогноз кўрсаткичлари тўлиқ бажарилганлиги учун солиқ органлари шахсий таркиби меҳнатини эътироф этди. Хусусан, ўтган йил якунлари бўйича буджетга солиқ тушумлари олдинги йилга нисбатан 24,3 фоизга, ҳудудларда 26,5 фоизга ўсишга эришилганлиги қайд этилди.

Солиқ маъмурчилигини таъминлаш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш мақсадида қабул қилинган Қонунлар, Фармон ва қарорлар билан 2026 йилда солиқ қонунчилигига 110 дан ортиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда мазкур меъёрий ҳужжатларда солиқ органларига юклатилган кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ижросини сўзсиз ташкил этиш, рақамлаштириш йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, жорий йилда яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича масъулларга манзилли топшириқлар берилди.

Ҳайъат йиғилишида, қўмита раиси ўринбосарлари, ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Муҳокамалар натижасида зиммасига юклатилган хизмат вазифаларини етарли даражада бажармаган, иш фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган 53 нафар масъул ходимларга интизомий чоралар қўлланилиб, 7 нафар ҳудудий солиқ инспексия раҳбарлари, 1 нафар солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда 1 нафар солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи вазифасидан озод этилди.

Йиғилиш сўнгида, солиқ тушумлари бўйича жорий йилнинг И чораги учун прогноз кўрсаткичларини барча солиқ турлари бўйича сифатли равишда сўзсиз таъминлаш, қонун ҳужжатлари асосида солиқ маъмурчилигига киритилган янгиликларни солиқ тўловчиларга ўз вақтида ва сифатли етказилишини таъминлаш борасида маъсулларга тегишли топшириқлар берилди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid