Россия Эрон ва Исроил бўйича воситачиликка тайёрлигини билдирди
Владимир Путин Исроил бош вазири ва Эрон президенти билан мулоқот ўтказган.

Россия Эрон ва Исроил бўйича воситачиликка тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Кремл хабар берди.
Россия президенти Владимир Путин Бинямин Нетаняху ва Эрон президенти билан телефон орқали гаплашди.
Минтақада барқарорликни таъминлаш ва дипломатик ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Россия президенти Владимир Путин Исроил ва Эрон етакчилари билан телефон орқали гаплашди.
Путин ва Бенямин Нетаняху ўртасидаги суҳбат чоғида Яқин Шарқдаги вазият ҳамда Эрон атрофидаги ҳолат муҳокама қилинди. Владимир Путин минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида сиёсий-дипломатик саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги борасидаги принсипиал ёндашувларни баён қилди.
Россия томони бундан буён ҳам воситачилик ташаббусларини давом эттиришга, барча манфаатдор давлатлар иштирокида конструктив мулоқотни илгари суришга кўмаклашишга тайёр эканини тасдиқлади.
Томонлар турли даражаларда алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.
Президент Путин Эрон Ислом Республикаси президенти Масуд Пезешкиён билан ҳам телефон орқали мулоқот ўтказди.
Суҳбат давомида Эрон президенти Владимир Путинга мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш бўйича Эрон раҳбарияти томонидан кўрилаётган фаол чоралар ҳақида маълумот берди.
Россия ва Эрон минтақадаги кескинликни имкон қадар тезроқ пасайтириш тарафдори эканини, юзага келаётган муаммоларни фақат сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарурлиги борасида бир хил, ҳамжиҳат позицияда экани қайд этилди.
Томонлар Россия–Эрон стратегик ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва турли соҳалардаги қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишни давом эттиришга ўзаро қатъий интилишни тасдиқлади, дейилади хабарда.
Эронда 2025 йил охирида бери намойишлар давом этмоқда. Намойишлар фонида АҚШ ва Исроил Эронга зарба бериши бўйича хабарлар кўпайди.