Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Рамазон саналарини эълон қилди
Рамазон 2026 йил 19 февралда бошланиши кутилади. Лекин янги ой бир кун олдин ёки кейинроқ чиқса саналар ўзгариши мумкин.

2026 йилда Қозоғистонда Рамазон ойи қачон бошланиши айтилди. Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг расмий тақвими эълон қилинди.
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси мусулмон байрамлари тақвимини тасдиқлади.

Унга кўра, Рамазон 2026 йил 19 февралда бошланади. Қадр кечаси - 16 мартдан 17 мартгача кутилади.
Рўза ҳайити - 20 март, Қурбон ҳайити - 27 майдан 29 майгача бўлиши мумкин.
Саналар халқаро марказларнинг астрономик ҳисоб-китобларига асосланган. Бироқ, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси огоҳлантирган: агар янги ой бир кун олдин ёки кейинроқ чиқса, байрамлар санаси бир кунга силжиши мумкин.