platina.uz
Жамият

"Барселона" голларга бой ўтган эл-классикода ғалаба қозонди

Жидда шаҳрида Испания Суперкубоги финали бўлиб ўтди. 

"Барселона" голларга бой ўтган эл-классикода ғалаба қозонди

"Барселона" голларга бой ўтган эл-классикода Испания суперкубогини қўлга киритди.

Жидда шаҳрида Испания Суперкубоги финали доирасидаги "Барселона" — "Реал" ўйини бўлиб ўтди.

Дастлаб Рафинья 36-дақиқада гол уриб, ҳисобни очди. Винисиус Жуниор бунга 45+2 дақиқадаги ажойиб голи билан жавоб қайтарди. Аммо, икки дақиқа ўтар ўтмас, аниқроғи 45+4 дақиқада Роберт Левандовски каталонияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

“Барса” танаффусга ғалаба билан чиқиб кетишга яқин эди, аммо Гонсало Гарсия 45+7 дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Ўйиндаги ҳал қилувчи голни 73-дақиқада Рафинья Куртуа қўриқлаётган дарвозага киритди. Қайд этиш керакки, 90+1 дақиқада Френки де Йонг майдондан четлатилди.

Якунда “Барселона” “Реал”ни мағлуб этиб, Испания Суперкубогини қўлга киритди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid