platina.uz
Спорт

ПСЖ иродали тарзда Европа суперкубогини қўлга киритди

"Тоттенхэм" ўн дақиқа ичида ғалабани қўлдан чиқарди. 

ПСЖ иродали тарзда Европа суперкубогини қўлга киритди

Европа суперкубоги ғолиби маълум бўлди.

Суперкубок соврини учун ПСЖ ва "Тоттенхэм" ўзаро тўқнаш келди ва якунда парижликлар драматик тарзда ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 85-дақиқасига қадар англияликлар 2:0 ҳисобида олдинда эди. Аммо француз клуби вазиятни ўнглади. Асосий вақт дуранг билан якунланди.

Қўшимча вақтларда ҳисоб ўзгармади. Натижада пеналтилар серияси белгиланди. Серияда парижликларга омад кулиб боқди.

ПСЖ - "Тоттенхэм" 2:2 (пенальтилар серияси 4:3)

Голлар: Ли (85), Рамос (90+4) - ван де Вен (39), Ромеро (48).

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Европа чемпионлар лигаси, "Тоттенхэм" эса Европа лигаси ғолиби саналади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid