platina.uz
Жамият

Президент бир гуруҳ прокуратура ходимларини мукофотлади

Улар прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан тақдирланди. 

Президент бир гуруҳ прокуратура ходимларини мукофотлади

Президент прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади. Унга кўра, қуйидаги шахслар тақдирланди:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Калонов Ботир Хамзаевич – Ўзбекистон Республикаси прокуратураси фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази раиси

«Мардлик» ордени билан

Юнусов Марат Эркинович – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари

«Дўстлик» ордени билан

Разакова Гулчехра Нарзуллаевна – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори

«Жасорат» медали билан

Зарипов Жамшид Баходирович – Жиззах вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи

Махмудов Муродбек Мадиёрович – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Ахмедов Бахридин Тожиевич – Навоий ихтисослаштирилган прокурори ўринбосари

Рахимов Урал Ташбулович – Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси

Юнусов Баходир Холиярович – Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани прокурори

«Шуҳрат» медали билан

Гаиббаева Нигина Тайиржоновна – Наманган вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи

Қобулов Дилмурод Қобулович – Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid