“Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси амалга оширилади
У бир миллион дастурчи лойиҳасининг мантиқий давоми бўлади. 100 нафар ўқитувчига 1 000 АҚШ доллари эквивалентида пул мукофотлари берилади.

5 миллион сунъий интеллект етакчилари лойиҳаси амалга оширилади.
“Ёшларни IТ соҳасига жалб қилиш, уларнинг рақамли билим ва кўникмаларини ошириш орқали юқори даромадли касбларга йўналтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (849-сон, 31.12.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси амалга оширилади.
Ҳар йили мазкур лойиҳа доирасида энг юқори натижаларга эришган иштирокчиларни тақдирлаш бўйича миллий танлов ўтказиб борилади.
Бунда танлов ғолиблари пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар, жумладан:
- 100 нафар ўқитувчи 1 000 АҚШ доллари эквивалентида пул мукофоти;
- 10 нафар ўқитувчи хорижий саёҳатга йўлланма;
- 500 нафар ёшлар ноутбук;
- 500 нафар ёшлар қимматбаҳо совғалар;
- 3 та олий таълим ташкилоти пул мукофоти;
- 2 та умумтаълим мактаби “Президент совғаси” – электромобиль билан тақдирланади.
Шунингдек, “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси доирасида ёшларга қуйидаги имкониятлар яратилади:
- рақамлаштириш соҳасида замонавий касбларга, жумладан, IТ-лойиҳа бошқарувчиси, стартап лойиҳаси бошқарувчиси ҳамда хорижий тилларга бепул ўқиш;
- халқаро профессионал даражадаги IТ-сертификатларни олиш бўйича ўқув курсларида бепул таълим олиш.