platina.uz
Жаҳон

Трамп Венесуэла президенти қўлга олинганини эълон қилди

Мадуро ва унинг рафиқаси ушланиб, мамлакатдан олиб чиқилган. 

Трамп Венесуэла президенти қўлга олинганини эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла президенти Мадуро ва унинг рафиқаси қўлга олиниб, мамлакатдан олиб кетилганини маълум қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп бугун Венесуэлада амалга оширилган АҚШ зарбалари ҳақида фикр билдирди. У бу ҳақда Truth Social тармоғида ёзган.

“Америка Қўшма Штатлари Венесуэла ва унинг етакчиси, президент Николас Мадурога қарши кенг кўламли зарбани муваффақиятли амалга оширди, у рафиқаси билан бирга қўлга олиниб, мамлакатдан олиб кетилди.

Ушбу операция АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ўтказилди. Тафсилотлар кейинроқ эълон қилинади. Бугун соат 11:00 да Мар-а-Лагода матбуот анжумани бўлиб ўтади. Эътиборингиз учун ташаккур! Президент Доналд Трамп”, дейилади баёнотда.

Аввалроқ АҚШ кучлари Венесуэла пойтахтига ҳужум бошлагани хабар берилганди.

Каракасда портлаш ва отишма овозлари эшитилган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid