Сангиновнинг ўғли "Ўзбекгидроэнерго" АЖга вақтинчалик раҳбар этиб тайинланди
У 2021 йилда Тўпаланг HDP Holding билан 138 млн долларлик лойиҳани тендерсиз ютиб олгани шов-шув бўлганди.

Абдураҳмонов Ислом Абдуғаниевич 18 декабрдан "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди.
Platina.uz ушбу масалада АЖ ахборот хизмати билан боғланганда улар маълумот беришни исташмаган эди.
У мазкур ташкилотни аввал бошқарган Абдуғани Сангиновнинг ўғли саналади. 2021 йилда ОАВ унга қарашли бўлган Тўпаланг HDP Holding 138 млн долларлик лойиҳани тендерсиз амалга оширган ҳақида ёзганди.
Бир неча кун аввал "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси Сангинов Абдуғани Абдураҳмонович лавозимидан озод этилган ва "Ўзбекнефтегаз" раҳбари этиб тайинланганди.