Сўнгги 126 йилдаги энг кам туғилиш: Япония антирекордга яқинлашди
2025 йил охирида туғилишлар сони 667 500 чақалоқни ташкил қилади, 2024 йилда эса бу кўрсаткич 686 100 та эди. Мамлакатнинг умумий аҳолиси эса 126 млн кишидан кўпроқни ташкил этади.

Японияда туғилиш даражаси 2025 йилга келиб 1899 йилдан бери рекорд даражада паст бўлиши кутилмоқда. Айнан 126 йил аввал ўшанда бундай статистика юритила бошланган эди.
Бу ҳақда Asahi газетаси статистик маълумотларга асосланган ҳолда хабар берди.
Газетанинг прогнозига кўра, 2025 йилда туғилиш сони 667 500 чақалоқни ташкил қилади, 2024 йилда эса бу кўрсаткич 686 100 та эди.
2025 йил учун расмий статистика 2026 йил июн ойида кутилмоқда ва хорижий резидентлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган дастлабки маълумотлар келаси йилнинг феврал ойида эълон қилинади.
Демографик вазият Аҳоли ва ижтимоий таъминот тадқиқотлари миллий институти томонидан илгари башорат қилинганидан анча ёмонлашмоқда. Масалан, 2023 йилда 2025 йил учун ўртача прогноз 749 000 туғилишни ташкил этган эди. Asahi газетаси келтирган тахмин ҳатто энг ёмон сценарийдан ҳам анча паст, унда 681 000 бола туғилиши тахмин қилинган эди.
Аҳоли институтининг ўртача прогнозига кўра, йилига 666 000 туғилиш даражаси фақат 2041 йилга келиб кутилган эди.
Сўнгги йилларда Японияда туғилиш даражаси рекорд даражада паст бўлиб, жамият қариб бормоқда. Бу меҳнатга лаёқатли аҳолининг камайишига ва ишчи кучи етишмаслигига олиб келмоқда.