Навоийда 10 нафар ходим ички ишлар сафидан четлатилди
Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида ходимлар томонидан 100га яқин турли хилдаги салбий ҳолатлар содир этилган.

Навоийда 10 нафар ходим ички ишлар сафидан четлатилди.
Вилоят ИИБнинг барча шахсий таркиби билан танқидий йиғилиш ўтказилди.
Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида ходимлар томонидан 93 та турли хилдаги салбий ҳолатлар содир этилган бўлиб, 10 нафар ходим ички ишлар органлари сафидан четлатилган.
Йиғилиш давомида ҳам салбий ҳаракатлари аниқланган 13 нафар ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши тайинланди.
Бундан ташқари, ички ишлар органларини халқчил ва профессионал тузилмага айлантириш борасида ижобий ишларни жадаллаштириш, ходимларни жанговар ва жисмоний шайлигини, билим даражаларини янада ошириш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгилаб берилди, дейилади хабарда.