platina.uz
Жамият

6 ойдан кейин ҳар бир туманда 5 км.ли сояли кўчалар бўлади

Президент пойтахт экологияси масаласига яна бир бор эътибор қаратди.

6 ойдан кейин ҳар бир туманда 5 км.ли сояли кўчалар бўлади

2026 йил 1 июнгача ҳар бир туманда 5 километрли 3 тадан сояли сайр кўчалари фойдаланишга топширилади. Ҳар 10 та маҳалла учун 1 тадан яшил боғ барпо қилиш бўйича алоҳида дастур бошланади.

Шавкат Мирзиёев дунёнинг йирик шаҳарлари каби Тошкентда ҳам экология масаласи долзарб эканини айтган. Бунинг учун уч ойда пойтахтнинг 4 та қисмида сунъий кўл ва ҳавзалар қуриш лойиҳаларини тайёрлаб, ишларни бошлашни топширган.

2026 йилда шаҳарда 18,5 километр канал қирғоқлари мустаҳкамланади. Бу жойларда ҳам яшил ҳудудлар ва сайилгоҳлар ташкил қилишни зарурлиги қайд этилган.

Шунингдек, Бектемир, Сергели ва Янгиҳаётдан ўтган Чирчиқ дарёсининг 16 километр қисмини мустаҳкамлаш ҳисобига қўшимча 800 гектар очилади. Бу ерларда ҳам 200 гектарда “яшил белбоғ”, 250 гектарда ички йўллар, сайилгоҳлар, пиёда ва велойўлаклар қурилиши кераклиги билдирилган.

Маълумот учун, Oxford economics нашрининг “Глобал шаҳарлар индекси” рейтингида Тошкент шаҳри дунёдаги мингта шаҳар орасида 471-ўринни эгаллаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid