Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Ҳасанбой Дўсматовлар жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Дубай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги IBA Жаҳон чемпионатида навбатдаги ғолиблар аниқланди.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев уч карра - Жаҳон чемпиони бўлди.
Дубай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги IBA Жаҳон чемпионатида навбатдаги ғолиб аниқланди.
-67 кг вазн тоифасидаги финалда риштонлик Асадхўжа Мўйдинхўжаев россиялик Евгений Коолни мағлуб этди.
Шунингдек, Ҳасанбой Дўсматов икки карра жаҳон чемпионига айланди.
IBA томонидан Дубайда ўтказилаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида Ўзбекистон вакили Ҳасанбой Дўсматов 51 кг вазнда Россия вакили Баир Батлаевни мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Финалда яна қуйидаги боксчиларимиз россиялик спортчиларга қарши рингга чиқишади.
-60 кг: Абдумалик Халоков - Всеволод Шумков (Россия)
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Жамбулат Бижамов (Россия)
-92 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Муслим Гажимагомедов (Россия)
+92 кг: Арман Маханов - Давид Суров (Россия).