Парагвай Ўзбекистон бозорига кирмоқчи
Шавкат Мирзиёев ва Сантяго Пеня қўшма баёнот имзоладилар.

Ўзбекистон ва Парагвай президентлари Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши доирасида бозорга кириш масалалари бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисидаги баённомани расмийлаштирилди.
Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Сантяго Пеня қўшма баёнотни имзоладилар.
Шунингдек, етакчилар Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашув механизмини йўлга қўйиш тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтди.