Алишер Ходжаев Кинематография агентлиги директори ўринбосари лавозимидан озод этилди
У 2024 йил мартдан бери ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётганди. Аввал узоқ йиллар давомида МТРКни бошқарган.

Алишер Ходжаев Кинематография агентлиги директори ўринбосари лавозимидан озод этилди. У нафақага чиққани айтилмоқда.
Ходжаев 2024 йил 28 мартдан бери ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётганди. Бундан олдин узоқ йиллар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси сифатида ишлаган.
Алишер Ходжаев 1963 йилда Тошкент вилоятида туғилган ва 1985 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
2001 йилдан 2002 йилгача Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2002 йилдан 2005 йилгача Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги раҳбарининг ўринбосари ва 2005 йилдан 2017 йилгача Миллий телерадиоэшиттириш компанияси (МТРК) раиси лавозимларида ишлаган.
У 2017 йил бошида танқидлар туфайли истеъфога чиқди, аммо қисқа танаффусдан сўнг август ойида МТРК раиси лавозимига қайтди.
2024 йил ишдан олингач, унинг ўрнига Абдурашид Жўрабоев тайинланди.