platina.uz
Спорт

Ўзбекистон ЖЧ қуръасида 3-саватчадан жой олди

Унда Норвегия, Панама, Миср, Жазоир, Шотландия, Парагвай, Тунис каби давлатлар бор. Қуръа ташлаш маросими 5 декабр куни АҚШда ўтказилади. 

Ўзбекистон ЖЧ қуръасида 3-саватчадан жой олди

Ўзбекистон ЖЧ қуръасида 3-саватчадан жой олди. ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати қуръаси саватларини эълон қилди.

Турнир қатнашчилари саватларга қуйидагича тақсимланди:

1-сават: Канада, Мексика, АҚШ (мусобақа мезбонлари), Испания, Аргентина, Франция, Англия, Бразилия, Португалия, Нидерландия, Белгия, Германия.

2-сават: Хорватия, Марокаш, Колумбия, Уругвай, Швейцария, Япония, Сенегал, Эрон, Жанубий Корея, Эквадор, Австрия, Австралия.

3-сават: Норвегия, Панама, Миср, Жазоир, Шотландия, Парагвай, Тунис, Кот-д'Ивуар, Ўзбекистон, Қатар, Саудия Арабистони, Жанубий Африка.

4-сават: Иордания, Кабо-Верде, Гана, Кюрасао, Гаити, Янги Зеландия, Европа плей-офф жамоалари (A, B, C, D гуруҳи ғолиблари), ФИФА қитъалараро плей-офф босқич 1 ва 2-ғолиблари.

Гуруҳларни шакллантиришда ҳар бир саватдан биттадан жамоа олинади. Шунда 4 та жамоадан иборат 12 та гуруҳ пайдо бўлади. 3-саватдан жой олган Норвегия, Панама, Миср, Жазоир, Шотландия, Парагвай, Тунис, Кот-д'Ивуар, Қатар, Саудия Арабистони ва ЖАР гуруҳ босқичида Ўзбекистонга рақиб бўлмайди.

ЖЧ 2026 йил июн-июл ойларида ўтказилади. Қуръа маросими 5 декабр куни АҚШда ўтказилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid