platina.uz
Спорт

Ўзбекистон ЖЧ қуръасида қайси саватчадан ўрин олиши мумкинлиги айтилди

Унда Австрия, Норвегия, Миср, Парагвай, Саудия Арабистони каби жамоалар бор. 

Ўзбекистон ЖЧ қуръасида қайси саватчадан ўрин олиши мумкинлиги айтилди

Марказий Осиёдан жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган биринчи терма жамоа бўлган Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимида 4-саватчага жойлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев маълум қилди.

12 октябр ҳолатига кўра, қуйидаги жамоалар Ўзбекистон термаси билан бир саватчадан жой олиши мумкин:

Австрия

Панама

Норвегия

Миср

Жазоир

Парагвай

Кот-д’Ивуар

Тунис

Коста-Рика

Саудия Арабистони

Жанубий Африка

Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш учун саватчалар – бу жамоаларнинг рейтинги ва географик жойлашувига кўра гуруҳларга тақсимланиши, турнирнинг финал босқичи учун гуруҳларнинг мувозанатли шаклланишини таъминлайди.

АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими барча саралаш турнирлари якунланганидан кейин бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ иштирокчилари ҳали тўлиқ аниқлангани йўқ. 14 октябр куни Қатар ва Саудия Арабистони ҳам мундиал йўлланмасини қўлга киритди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid