platina.uz
Жамият

Экоинспекторга нисбатан куч ишлатган ҳоким ўринбосарига қарши жиноий иш қўзғатилди

Жиноят иши тергови шахсан Бош прокурор томонидан назоратга олинган.

Экоинспекторга нисбатан куч ишлатган ҳоким ўринбосарига қарши жиноий иш қўзғатилди

Экоинспекторга нисбатан куч ишлатган ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида дарахтларнинг ноқонуний кесилганлиги, ушбу жараёнда туман ҳокими ўринбосари Экология қўмитаси инспекторига қаршилик кўрсатганлигига оид видеоёзувлар тарқалган.

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан тегишли идоралар иштирокида ушбу ҳолат ўрганилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни Бувайда тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникация, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари С.Х. мансабдор шахс бўла туриб, мансаб ваколатидан четга чиқиб, Бувайда тумани "Найман" маҳалласидан ўтган Найман зовури атрофидаги дарахтларни "Д.С." МЧЖнинг ишчиси томонидан кесилаётганлигидан хабар топиб, уни олдини олиш чораларини кўраётган Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Бувайда туман бўлими инспекторининг қонуний талабларига фаол қаршилик кўрсатган. Унинг хизмат вазифасидан кечишга мажбур қилиб, ҳодиса жойидан олиб кетиб, давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зиён етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 198-моддаси 2-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, ҳоким ўринбосари ўз лавозимидан бўшатилган.

Жиноят иши тергови шахсан Бош прокурор томонидан назоратга олинган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid