Euronews ўзбек журналистлари малакасини оширишга кўмаклашади
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов медиа холдинг директорлар кенгаши раиси билан учрашди.

Нуфузли Euronews Ўзбекистон журналистларининг малакасини оширишга кўмаклашади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Euronews медиа холдинги директорлар кенгаши раиси Педро Варгас Давид билан учрашувда мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, музокарада Ўзбекистон ва Euronews ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мамлакатнинг ижобий имижини жаҳон миқёсида илгари суришга қаратилган қўшма медиа лойиҳаларини амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
“Биргаликдаги ишларни фаол давом эттирган ҳолда Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар, халқаро ташаббуслар ва йирик воқеаларни жаҳон аудиториясига янада самаралироқ етказиш имконини берадиган шерикликнинг янги йўналишларини белгилаб олишга келишиб олдик”, деб ёзган Шерзод Асадов.
Маълумот учун, Euronews дунё бўйича ахборот тарқатувчи медиа майдон ҳисобланади.