platina.uz
Жамият

Жиззах вилоятида пулли автотураргоҳлар ташкил этилади

Хизмат автомобиллари ҳамда махсус транспортлар (шунингдек, ногиронлиги бор ҳайдовчиларга тегишли уловлар) учун тўловлар ундирилмайди. 

Жиззах вилоятида пулли автотураргоҳлар ташкил этилади

Жиззахда пулли тўхташ жойларини такомиллаштириш бўйича вилоят ҳокими қарори эълон қилинди. Қарор 2025 йил 18 ноябр куни қабул қилинган.

Қарорга кўра, ҳокимликлар тасарруфидаги захира ер майдонларида ташкил этиладиган пуллик автотураргоҳлар рўйхати ва нархлар тасдиқланди.

Бунда, давлат ташкилотларининг хизмат автомобиллари ҳамда махсус транспорт воситалари (шунингдек, ногиронлиги бор ҳайдовчиларга тегишли транспорт воситалари) учун тўловлар ундирилмайди. Бир машина учун тўхтаб туриш нархи 5 минг сўмни ташкил этади. Тушган пуллар маҳаллалар жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш, фуқаролар ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига ҳар қандай тажовузларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига, замонавий рақамли технологиялар ва техник воситаларни кенг жорий этиш тадбирларига йўналтириш; меҳнат қонунчилигига мувофиқ ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ушбу автотураргоҳ ҳудудларини мунтазам равишда тозалик ишларини олиб борилгани учун ишчи ходимларни моддий рағбатлантиришга сарфланади.

Мазкур қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid