platina.uz
Жаҳон

Афғонистон ва Покистон ўртасидаги эски иттифоқ деярли қулаш арафасида

Покистон Ҳиндистонга қилинган ҳар қандай илиқликни душманона қадамлардан бири деб қабул қилиб келади. Афғонистон ташқи ишлар вазири Муттақийнинг Ҳиндистонга бориши "чегарадан чиқиш" деб қабул қилинди. 

Афғонистон ва Покистон ўртасидаги эски иттифоқ деярли қулаш арафасида

"Толибон" ва Покистон ўртасидаги эски иттифоқчилик қулаш арафасида турибди.

Афғон расмийлари икки давлат ўртасидаги кескинлик кучайиб борар экан, ўзларининг собиқ иттифоқчилари — Покистон ҳарбийларига қарши кескин баёнотлар бермоқда.

"Толибон" ташқи ишлар вазири Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган исломий семинарияга ташриф буюрди. Иккала давлат ўртасида муносабатлар бироз таранг эди, чунки Янги Деҳли уларни ўзининг ашаддий душмани Покистоннинг қўли остидаги восита деб биларди.

Ўтган ой Ҳиндистонга қилган илк расмий сафари давомида Афғонистон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий жуда илиқ кутиб олинди.

Янги Деҳли расмийлари йиллар ичида илк бор Ҳиндистоннинг Кобулдаги миссиясини тўлақонли элчихонага айлантиришга келишгач, улар билан суратга тушишди.

Ташриф Покистонга нисбатан қаршилик хабари бўлиб туюлди. Чунки бир вақтлар Покистон армияси Афғонистондаги "Толибон" қўзғолонининг энг катта ҳомийси бўлган, аммо толиблар Кобулда ҳокимиятга келгач, улар ўртасида тобора кўпроқ зиддиятлар пайдо бўлди.

Йиллар давомида Покистон Ҳиндистонга қилинган ҳар қандай илиқликни душманона қадамлардан бири деб қабул қилиб келади ва Муттақийнинг Ҳиндистонга боришини улар чегарадан чиқиш деб қабул қилишди.

Унинг Ҳиндистонга келганидан бир неча соат ўтмай, Покистон ҳарбийлари Афғонистон пойтахтига ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Бу эса собиқ иттифоқчилар ўртасида олдин ҳеч учрамаган кескинлик бўлиб, ўзаро ҳужумлар тўлқинини бошлаб юборди ва икки давлатни бир ҳафтага яқин уруш ҳолатига ўхшаш вазиятга олиб келди.

Покистон расмийлари Афғонистон ҳукмдорларини Покистонда фаоллашган "Толибон" ҳужумчиларини қўллаб-қувватлашда, уларга кўмак бериш ва жойлаштиришда айбламоқда. Улар Покистон ҳудудида хавфсизлик кучларига қарши курашмоқда.

Муттақий ташриф буюрганига бир ойдан ўтди, бироқ Афғонистон ва Покистон ҳануз бир-биридан норози. Ва ўтган ҳафта ҳар икки пойтахтда кетма-кет содир бўлган портлашлардан кейин Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик янада кучайди.

Ўтган ойги нутқида Афғонистон ички ишлар вазири ўринбосари жаноб Омари Покистонни ҳар қандай янги ҳарбий ҳаракатлардан огоҳлантирди. У ҳатто "Толибон" нинг АҚШ ҳарбий кучларига қарши асимметрик ғалабасини эслатиб, навбат Покистонга келиши мумкинлиги билан огоҳлантирди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid