platina.uz
Сиёсат

Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Қозоғистон раҳбари давлат ташрифи давомида кўрсатилган илиқ меҳмондўстлик учун ўз миннатдорлигини билдирган. 

Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик хати йўллади. Унда Тўқаев жорий йилнинг 14-16 ноябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида Қозоғистон делегациясига кўрсатилган илиқ меҳмондўстлик учун ўз миннатдорлигини билдирган. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Хатда мазкур ташрифнинг тарихий аҳамияти қайд этилган бўлиб, у Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқдошликни мустаҳкамлашга кучли туртки бергани таъкидланган.
Қозоғистон Президенти Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашуви ташкил этилишини ҳам юқори баҳолаган.

Унинг сўзларига кўра, минтақа ҳамкорлигининг барча йўналишлари бўйича мазмунли муҳокамалар, қабул қилинган муҳим қарорлар ва ҳужжатлар, шунингдек, Озарбайжоннинг тўлаҳуқуқли иштирокчи сифатида қўшилиши форумга стратегик аҳамиятга эга воқеа мақомини берган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid