Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида суҳбат ўтказдилар
Унда стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Эртага олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Давлат раҳбарлари “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида суҳбат ўтказдилар.

Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ташриф дастурига мувофиқ, эртага, 15 ноябрь куни, олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Саммит доирасида йирик қўшма лойиҳалар ишга туширилиши ва икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланиши кутилмоқда.