platina.uz
Спорт

ФИФА U-17: Ўзбекистон Панамани тор-мор келтирди

Ўйинда футболчилар чиройли голлари, дарвозабонимиз эса ажойиб сейви билан қаҳрамонлик кўрсатишди.

ФИФА U-17: Ўзбекистон Панамани тор-мор келтирди

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати J гуруҳи 3-тур ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Панама устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва плей-оффга йўл олди.

Биринчи таймда ҳисоб очилмаган бўлса-да, дарвозамизга белгиланган пеналтини қайтарган посбонимиз қаҳрамонлиги билан эсда қолди, дейиш мумкин.

Аммо иккинчи бўлимда йигитларимизнинг иштаҳаси очилиб кетди ва бирин-кетин голлар ура бошлади. Дастлаб 48-дақиқада Шукуруллаев, кейин Ҳасанов 53-дақиқада гол урди.

68-дақиқада Содиқов, 90+1-дақиқада Рустамов, 90+4-дақиқада Алиев ҳисобни йириклаштирди. 90+5-дақиқада эса Саидов пеналтидан гол уриб, 6:0 ҳисобини таъминлади.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Парагвай ва Ирландия нурсиз дуранг қайд этишди. Шу тариқа Ўзбекистон 2-ўрин билан плей-оффга чиқди. Рақибларимиз кейинроқ маълум бўлади.

ФИФА U-17, J гуруҳи, 3-тур

Ўзбекистон - Панама 6:1
Голлар: Шукуруллаев 48, Ҳасанов 53, Содиқов 68, Рустамов 90+1, Алиев 90+4, Саидов, 90+7 пен. - Пачеко 90+10

Ирландия - Парагвай 0:0.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid