ФИФА U-17: Ўзбекистонга бироз омад етишмади
Ирландияга қарши оғир учрашувда ўсмирларимиз аламли тарзда мағлуб бўлишди.

Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати J гуруҳидаги 2-тур марказий ўйинида Ўзбекистон Ирландияга мағлуб бўлди.
Гуруҳ пешқадамлари ўртасидаги баҳс муросасиз ва кескин кечиши олдиндан кутилган эди. Ўзбекистон терма жамоаси яхши ўйнади, аммо озгина омад етишмади.
20-дақиқада Шукуруллаев ажойиб зарба билан ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада иккинчи қаватда устунлик намойиш этган ирландлар ҳисобни тенглаштиришди.
Иккинчи таймда ўйин янада қизғин тус олди. Рақиблар 75-дақиқада яна ўша устунлигидан фойдаланиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди.
Гуруҳнинг нариги ўйинида Парагвай Панама устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Гуруҳда ҳозир Ирландия 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди.
3-тур ўйинлари 11 ноябр куни бўлиб ўтади.
ФИФА U-17, J гуруҳи, 2-тур
Ирландия - Ўзбекистон 2:1
Голлар: МакДонелл 33, Нунан 75 - Шукуруллаев 20.
Парагвай - Панама 2:1
Голлар: Аранда 51, Виллаба 54 - Прито 90+4 автогол.