platina.uz
Жамият

Чиқинди бўйича ярим миллиард сўмдан ошиқ пул аҳоли фойдаси ҳисоб-китоб қилинди

Сирдарё вилоятида хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмагани оқибатида атроф-муҳитда чиқиндилар кўп миқдорда тўпланган. 

Чиқинди бўйича ярим миллиард сўмдан ошиқ пул аҳоли фойдаси ҳисоб-китоб қилинди

Рақобат қўмитаси томонидан сифатсиз хизмат кўрсатилгани юзасидан чиқинди ташиш корхоналарига тегишли кўрсатмалар юборилди.

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига фуқаролардан қаттиқ маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланиши, чиқиндиларни белгиланган даврда олиб кетилмаслиги ва сифатсиз хизмат кўрсатилаётгани каби масалалар юзасидан жорий йилнинг ўтган 9 ойида 1 000 тага яқин мурожаатлар келиб тушган.

Хусусан, мурожаатларнинг катта қисми Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларига тегишли.

Шу билан бир қаторда, Қўмита Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида бу борада ўрганишлар ўтказганида истеъмолчиларга кўрсатилмаган хизматлар учун қарздорлик ҳисоблангани ҳам аниқланган.

Мисол учун, Сирдарё вилоятида хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмагани оқибатида атроф-муҳитда чиқиндилар кўп миқдорда тўпланган, аммо шунга қарамай фуқаролар кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ тўлашган. Қайта қилинган ҳисоб-китоблар натижасида 628 млн сўм истеъмолчилар фойдасига ҳал этилиши таъминланди.

Юқоридагиларга асосан, Қўмита томонидан аҳоли яшаш пунктларидан қаттиқ маиший чиқиндиларни белгиланган муддат ва сифатда ташиб кетилишини таъминлаш ҳамда асоссиз қарздорлик ҳисобланишининг олдини олиш чораларини кўриш юзасидан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигига кўрсатма юборилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid