platina.uz
Жамият

Андижонда туман ҳокими ўринбосари қўлга олинди

У дўкон қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш баҳонасида фуқародан пул талаб қилган. 

Андижонда туман ҳокими ўринбосари қўлга олинди

Андижонда туман ҳоким ўринбосари 15 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди. Амалдор қайси туманда фаолият юритиши айтилмаган.

Ички ишлар ва ДХХ ҳамкорлигида коррупцияга қарши қатор тадбирлар ўтказилган.

Тадбирлардан бирида, мансабдор 400 метрли сув йўлини ёпиқ тизимга ўтказиш эвазига ҳосил бўладиган ерда дўкон қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш баҳонасида фуқародан пул талаб қилган.

Ҳоким ўринбосари 15 минг доллар олаётганда қўлга олинган. Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси бўйича иш очилиб, қамоққа олиш чораси қўлланилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid