platina.uz
Жаҳон

Мексикада шаҳар мэри байрам вақтида отиб ўлдирилди

 Уруапан шаҳри мери Карлос Алберто Манзо Родригес шаҳар тарихий марказида отиб ўлдирилган. У гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураши билан машҳур эди. 

Мексикада шаҳар мэри байрам вақтида отиб ўлдирилди

Мексикада “Мурдалар куни” байрами чоғида мэр отиб ўлдирилди.

Номаълум шахс томонида мэга 7 маротаба ўқ узилган.

Мексиканинг ғарбий қисмидаги Мичоаcан штатида шанба оқшомида “Мурдалар куни” (Диа де Муэртос) байрами чоғида жамоат майдонида ўнлаб одамлар кўз ўнгида бир шаҳар мэри отиб ўлдирилди, дея хабар қилади маҳаллий ҳокимият.

Бу ҳодиса мамлакатдаги маҳаллий сиёсатчилар дуч келаётган зўравонлик муаммосининг яна бир мисолидир.

Уруапан шаҳри мери Карлос Алберто Манзо Родригес шаҳар тарихий марказида отиб ўлдирилган. У дарҳол шифохонага етказилган, бироқ олган жароҳатлари оқибатида вафот этган, дея маълум қилди штат прокурори Карлос Торрес Пина.

Ҳужум чоғида бир нафар шаҳар кенгаши аъзоси ва тан соқчиси ҳам жароҳат олди. Федерал хавфсизлик котиби Омар Гарсиа Ҳарфуч якшанба куни журналистларга берган баёнотида қотил воқеа жойида ўлдирилганини маълум қилди.

Гарсиа Ҳарфучнинг айтишича, мерга қарши ҳужум номаълум шахс томонидан амалга оширилган бўлиб, у унга етти марта ўқ узган. Мичоакан Мексиканинг энг зўравон ҳудудларидан бири бўлиб, у ерда турли картеллар ва жиноят гуруҳлари ҳудуд, гиёҳванд моддалар савдоси йўллари ва бошқа ноқонуний фаолиятлар устидан назорат учун кураш олиб боради.

Манзо Родригесга уюштирилган ҳужум видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқалди. Тасвирда ўнлаб маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар — баъзилари ниқобда ва юзларига бўёқ суртган ҳолда — юзлаб ёнаётган шамлар, атиргуллар ва бош суяк шаклидаги безаклар орасида байрамни нишонлаётгани кўринади. Шу пайт бир неча ўқ овози эшитилади ва одамлар яширинишга шошилишади.

Гарсиа Ҳарфучнинг сўзларига кўра, Манзо Родригес 2024 йил декабрь ойидан бери алоҳида давлат ҳимоясида бўлган — бу лавозимни эгаллаганидан уч ой ўтиб амалга оширилган чорадир. Ўтган йилнинг май ойида эса унинг хавфсизлиги янада кучайтирилиб, шаҳар полицияси ва Миллий гвардиянинг 14 нафар ходими жалб этилган. Бироқ бу қарорга нима сабаб бўлгани аниқ очиқланмаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid