Шоҳруҳ Болтаев Кармана тумани ҳокими этиб тайинланди
Тайинловга қадар у туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар бўйича ўринбосари эди.

Болтаев Шоҳруҳ Шавкатович - Кармана тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Тайинловга қадар Шоҳруҳ Болтаев Кармана тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Ш.Болтаев 1988 йилда Қизилтепа туманида таваллуд топган.
2012 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2021 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Кармана тумани ҳокими лавозимида аввал Валижон Адизов ишлаб келаётганди.