platina.uz
Жамият

Тошкентда янги иссиқлик тарифлари 12 ноябрдан кучга киради

Бу ҳақда Veolia Energy маълум қилди. Лекин Тошкент шаҳар ҳокими имзолаган қарорда нархлар расмий эълон қилинган кундан кучга кириши айтилганди. 

Тошкентда янги иссиқлик тарифлари 12 ноябрдан кучга киради

Тошкентда янги иссиқлик тарифлари 12 ноябрдан амал қилади.

Тошкент шаҳри ҳокимининг 2025 йил 27 октябрдаги қарорига асосан, Veolia Energy Ташкент компанияси томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди.

Янги тарифлар 2025 йил 12 ноябрдан бошлаб амал қилади.

"Давлат томонидан жорий этилган субсидиялаш механизми туфайли пойтахт аҳолиси иссиқлик энергиясининг тўлиқ қийматини тўламайди. Харажатларнинг тахминан 80 фоизи маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланади", дейилади Veolia Energy хабарида.

Тарифлар Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан тизим мутахассиси томонидан тақдим этилган иқтисодий ҳисоб-китоблар ва техник маълумотлар асосида тасдиқланган.

Маблағлар фақатгина иссиқлик ва иссиқ сув билан таъминлаш, шунингдек, пойтахт иссиқлик таъминоти инфратузилмасини таъмирлаш ва янгилаш ишларига йўналтирилади.

Айтилишича, 2025–2026 йиллар иситиш мавсумларига тайёргарлик ва модернизация дастури доирасида компания қуйидаги ишларни амалга оширмоқда:

• 474,13 км эскирган тармоқларни жорий таъмирлаш;

• 73,5 км иссиқлик тармоқларини янгилаш;

• 21,34 км иссиқлик изоляциясини тиклаш;

• 23 та маҳаллий қозонхона ва 13 та насос станциясини модернизация қилиш;

• 669 та клапан ва 345 та компенсаторни алмаштириш.

Лекин 27 октябр куни Тошкент шаҳар ҳокими имзолаган қарорда нархлар расмий эълон қилинган кундан кучга кириши айтилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid